Қозоғистондаги экстремистлар нигоҳи ҳозирда Ўзбекистонга қаратилган. Беларусь Президенти Александр Лукашенко бугун, 10 январь куни Коллектиф хавфсизлик шартномаси ташкилотининг навбатдан ташқари онлайн саммитидаги нутқида айтиб ўтди.
Беларусь раҳбарининг фикрича, Қозоғистондаги экстремистларнинг мақсади тўнтариш амалга ошириш учун вайронагарчилик, ички урушни бошлаш бўлган.
Қозоғистон бу муаммони ёлғиз ўзи ҳал қилолмайди, дейди Лукашенко. Унга кўра, постсовет давлатлари, айниқса Марказий Осиё давлатлари ёрдамга келиши керак.
“Аввало, Ўзбекистон сабоқ чиқариши керак. Агар бу сабоқлар олинмаса, биздаги маълумотларга кўра, уларнинг (экстремистлар – таҳр.) диққати Ўзбекистонга қаратилади”, деган Лукашенко КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида.
Шунингдек, Лукашенко КХШТ раҳбарларини Тожикистон бўйича музокаралар олиб боришга чақирди. Беларусь раҳбарининг фикрича, республика “қўллаб-қувватлашга, жумладан, ҳарбий техникага муҳтож”.
Тасодифий хабарлар
УЕФА Суперкубоги. «Бавария» клуби «Севилья»ни қийинчилик билан енгди
Apple навбатдан ташқари тақдимот ўтказади. Унда iPhone 12 ҳам бўладими?
Тошкентда 12 ва 16 ёшли болалар Nexia'ни ўғирлади
Қидирувдаги ўзбекистонлик АҚШда ушланди
Ҳаж ва умра зиёратлари бўйича илова ишлаб чиқилади