Ўзбекистон олтин-валюта захираси 1 ноябрь ҳолатига 35 млрд 211 млн долларни ташкил этмоқда. Ўтган бир ойда мамлакатнинг халқаро захиралари 797,1 миллион долларга ёки 2,3 фоизга ўсди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги захира активлари (конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) миқдори бир ой давомида 466 миллион долларга кўпайиб, 12 млрд 417 миллион долларга етган.
Бир ойда Ўзбекистоннинг олтин захираси ҳажми 325,2 млн долларга кўпайиб, 21,66 млрд долларга етган. Мамлакатнинг соф олтин захираси октябрдаги 12,3 миллион трой унциядан 12,1 миллион трой унциягача камайган.
Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг соф халқаро захиралари 2021 йил бошига нисбатан 307,4 млн долларга кўпайган.
Марказий банк изоҳига кўра, мамлакат олтин-валюта захирасининг ортишига олтин нархининг ой бошидаги 1730,95 доллардан 1796,30 долларгача кўтарилиши таъсир қилган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда ноқонуний қурилаётган “дом” майдони чўкиб кетди
2 ёшли ўғлини 2500 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди
Сербияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди
Ҳокимлар яна бир ваколатидан мосуво қилиняпти
Тезкор! Ўзбекистонда яна чанг бўрони кўтарилиши мумкин