Ижтимоий тармоқларда «Яккабоғ туманида аёл турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилган» сарлавҳали хабарлар тарқалган.
Аниқланишича, 2021 йил 21 октябрь куни Яккабоғ тумани, «Уйғур» маҳалласида яшовчи фуқаро У.Э. маст ҳолатда турмуш ўртоғи Г.Х. билан ўзаро жанжаллашиб, уни бир неча бор уриб, тан жароҳати етказганлиги оқибатда Г.Х. вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 22 октябрь куни Яккабоғ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича У.Э.га Жиноят кодексининг 97-моддаси билан айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши юзасидан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
“Шу етмай турувди”: 5 августда Ерга улкан астероид яқинлашади
"Автомобилга навбатлар йўқ бўлади, фақат озгина сабр қилинг" — "Ўзавтосаноат" раҳбари
Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон БМТда Россияни қўллаб-қувватлади (фото)
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 минг 226 нафарга етди