Ўзбекистонда вояга етмаган қизга нисбатан жинсий тажовузда гумонланиб, давлатлараро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Астрахан вилоятида ушланди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Астрахан вилояти бўйича бошқармасига таяниб, ТАСС агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 2004 йилда туғилган фуқаро Россиядан Караузек автомобиль ўтказиш пункти орқали чиқиб кетишга уринган. Текширув давомида унинг халқаро қидирувда экани аниқланган.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг март ойида унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 128-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Унга сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ҳам тайинланган.
Шунингдек, миграция хизмати ходимлари текширув вақтида эркак Россияда ноқонуний бўлиб турганини аниқлаган. У бир неча ой давомида Волгоград вилоятидаги қурилиш объектларида ишлаган.
Россияда бўлиш қоидаларини бузгани учун эркак Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.8-моддаси 1.1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Расмийларга кўра, гумонланувчи Миграция департаменти ходимлари, Россия Ички ишлар вазирлигининг Красноярск тумани бўйича бўлими жиноят қидирув ходимлари ҳамда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Қалмоғистон Республикаси ва Астрахан вилояти бўйича чегара бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида қўлга олинган.
Ҳозирда унинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши кутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Андижонда светофор ўрнатилган тўсинга чиқиб, вилоят ҳокимини чақириб беришларини талаб қилган фуқаро 15 суткага қамалди
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қарийб 38 млрд долларга етди
Наманган вилоятида 6 та янги коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Юқтирганлар орасида ИИБ ходими ҳам бор
Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича Марказий Осиёда иккинчи ўринни эгаллади
Apple эски айфонларни интернетдан узиб қўймоқчи