Фарғона шаҳар «Хўжамағиз» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ғанижон Одилов хонадонида бирданига тўрт эгизак: 3 ўғил ва бир қиз дунёга келди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Ҳозирда чақалоқлар ва онанинг саломатлиги яхши. Шундай бўлса-да, шифокорлар уларни доимий назоратга олишган.
– 2016 ва 2018 йилда ҳам фарзандли бўлгандик, – дейди Мунаввархон Одилова. – Катта фарзандларимиз қиз эди. Энди уч ўғил ва уч қизли бўлдик, Оллоҳга шукур, жуда бахтлимиз. Шифокорларгаям ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Ота-она чақалоқларга Тўлқинбой, Абдукарим, Абдуҳаким ва Зилола деб исм беришган.
Шаҳар ФҲДЁ органи ходимлари туғруқхонага ташриф буюришиб, қўш эгизаклар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни тантанали тарзда топширишган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда ҳамшираларнинг ойлигидан Қизил ярим ой жамиятига пул босиб қолиняпти
Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Файзуллаев вафот этди
Муҳаммадзокир Маматхонов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди
Ўзбекистонда барча умумтаълим мактаблари 14 сентябрдан очилиши мумкин
Президент фармонини бажармаган Қонунчилик палатаси масъуллари огоҳлантирилди