Бугун, 16 июль куни Ўзбекистонда 485 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шундан 97 нафари Карантин муассасаларида, 349 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 39 нафари аҳоли орасида аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кун давомида Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Навоий, Хоразм ҳамда Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 128 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 15066 нафар бемордан 8783 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 58 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 6208 нафар бемордан 58 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 57 365 нафар, стационар карантинда эса 21 779 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Тасодифий хабарлар
Коронавирусдан 2021 йилда ҳам қутулмаймиз — ЖССТ
Ҳиндистон ўз номини ўзгартирмоқчи
1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
Эртага ҳам Ўзбекистонда қор ёғади
Ливияда Ил-76 самолётлари уриб туширилди. Уларда қурол бўлгани айтилмоқда