Жорий йил 30 июндан бошлаб визасиз тартибда Россияга бораётган чет эл фуқаролари “Gosuslugi RuID” мобил иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиши ва QR-код олиши шарт бўлади. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасининг консуллик бўлими бу ҳақдаги огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, QR-кодни чегарадан ўтишда тақдим этиш талаб этилади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
- шахсий кабинет яратиш;
- фотосурат ва шахсий маълумотларни юклаш;
- Россияда бўлиш муддатини кўрсатиш керак.
Ариза сафардан камида 72 соат олдин берилиши лозим.
Агар келиш зарурати тўсатдан (масалан, оғир касаллик ёки яқин қариндош вафоти) пайдо бўлса, аризани 4 соат қолганда ҳам топшириш мумкин.
Қуйидагилар рўйхатдан ўтишдан озод қилинади:
- Беларусь фуқаролари;
- 6 ёшгача бўлган болалар;
- виза, вақтинчалик ёки доимий яшаш рухсатномасига эга шахслар.
6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун аризани уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари топширади – уларда ҳам шахсий рўйхатдан ўтиш коди бўлиши шарт.
Тасодифий хабарлар
Ўқишга қайтган 35 нафар афғон талабаси
Саратовда даҳшатли қотиллик юз берди
АҚШ ишчи визасига даъвогарларнинг профиллари текширилмоқда
ҲАМАС етакчиси узоқ жимликдан сўнг оммавий баёнот билан чиқди
Наманганда 6 августда бедарак йўқолган қиз орадан 18 кун ўтиб топилди