Истанбулдаги отишмада ўзбекистонлик вафот этди

Истанбулдаги отишмада ўзбекистонлик вафот этди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида рўй берган отишма оқибатида бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Айтилишича, воқеа жорий йилнинг 2 сентябрь куни содир бўлган. Истанбул шаҳрида икки жиноий гуруҳ ўртасида қуролли отишма бўлган. Бу вақтда воқеа жойига яқин ерда меҳнат фаолиятини олиб бораётган 46 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси асли самарқандлик Н.З. ҳам оғир яраланган ва шифохонага олиб кетилган. Кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан Н.З. вафот этган.

Қайд этилишича, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жиноят содир этган шахсларни ушлаб, уларга нисбатан тергов ҳаракатларини бошлаган.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси мазкур ҳолат юзасидан тезкор равишда фуқаронинг жасадини Истанбул аэропортидан Самарқанд вилоятига юбориш учун унинг яқинларига амалий ёрдам кўрсатишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўзбекистонлик 15 ёшли ўсмир отиб ўлдирилганди. Унинг дафн маросимида шаҳар мэри Эрик Адамс қатнашди.


Теглар:
×