Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Давлатимиз раҳбари дунёдаги вазият ва зиддиятлар тобора кучайиб бораётгани, бундай шароитда бефарқ бўлиб, «кун ўтса бўлди» қабилида иш тутадиган раҳбарлар энг катта душман эканини қайд этди.
«Мамлакатимиз, халқимиз тинчлиги, фаровонлиги ва келажаги учун янги корхоналар, иш ўринлари, янги бозорлар, инвестиция, катта-катта тушумлар керак», — деди Президент.
Ҳоким ва вазирлар асосий ҳамкор давлатлар бозоридаги тебранишлар, савдо чекловлари давом этаверса, маҳсулотларни қаерга ва қандай сотиш керак, қайси корхонага қандай кўмак бериш зарур, деган масалалар устида бош қотириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда вилоятда ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммо ва имкониятлар ечимлари билан кўриб чиқилди.
Келгуси йилда вилоятга 1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш заминини ҳозирдан яратиш лозимлиги қайд этилди.
Жумладан, Деҳқонобод, Китоб ва Қарши туманларидаги саноат зоналарида бўш турган 100 гектар ерларга тадбиркорлар 300 миллион доллар инвестиция киритиб, 3,5 мингта иш ўрни яратиш ташаббуси билан чиққан.
Шу каби, Қарши шаҳри ва Китобда ишлатилмаётган пахта терминалларида саноат технопаркини ташкил қилиб, камида 5 мингта доимий иш ўрни яратиш имконияти бор.
Гўшт, сут, мева-сабзавотни қайта ишлаш соҳасида 50 миллион долларлик лойиҳаларни ишга тушириш топширилди.
Қозон шаҳрида имзоланган 337 миллион долларлик 21 та лойиҳа ва Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида келишилган 352 миллион долларлик 20 та лойиҳани якунига етказиш вазифаси қўйилди.
Тасодифий хабарлар
Жанубий Корея разведкаси собиқ раҳбари 9 йилга озодликдан маҳрум этилди
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот тўғрисида
Юлдуз Усмонова судга келмади. Суд ўтказилмади
«Россия Эрондан ёрдам сўраб мағлуб бўлганини тан олди» — Зеленский
ЙҲХББда алоҳида катта инспектор лавозими жорий этилади