Ўзгидромет» қишнинг дастлабки кунлари аномал илиқ об-ҳаво билан бошланишини маълум қилди.
Қайд этилишича, 29—30 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуёшли ва очиқ кун бўлиши кутилмоқда. Тушдан сўнг ҳаво 12-17 даража илиққача исийди, кечалари ҳаво ҳарорати 3-6 даража илиқни ташкил этади.
1—2 декабрь кунлари жанубий ҳудудлардан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари 6-9 даражагача илиқ, кундуз кунлари эса 17-22 даражагача илиқ бўлади. Бу декабрь ойи боши учун бўлган меъёрдан 8-11 даражага юқоридир.РЕКЛАМАРекламани ёпиш
Фақат 2 декабрда шимолий ҳудудларга бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
3 декабрда ҳаво массаларининг кириб келиши республиканинг қолган ҳудудларига тарқалади. Республиканинг айрим туманларида (шимолий ҳудудлар ва Фарғона вилоятидан ташқари) бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли истисно эмас. 3 декабрда ҳарорат фони нисбатан пасаяди, лекин ҳали ҳам меъёрдан юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, дам олиш куни совуқ антициклон республика ҳудудидан аста-секин чекиниб, республика бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилди.
Тасодифий хабарлар
Президент Муса Ерниязовнинг таъзия маросимида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди
Ана холос! ИШИД жангарилари қамоқхонадан чиқариб юборилди
Қашқадарёда мактаб директори пора билан қўлга тушди
2020 йил дунёда нималар кутилади: қўрқувга солувчи иқлим, “Совуқ уруш” элементлари ва кўмакка муҳтож болалар...
Китобда мактаб директори ўзини осди. У ўлимидан олдин тилхат қолдирган