Зомин тумани, “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Ш.Б. “Нексия” русумли автоуловни Жиззах йўналишида бошқариб кетаётиб, “Жиззах-Қўқон” йўналишида дарахт тагида оқ латтага ўралган, бир кунлик бўлган қиз бола жинсли чақалоққа кўзи тушган. Чақалоқни Жиззах перенатал маркази ходимларига топширган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи "ANIQ.UZ"га маълум қилди.
Текширилганда, чақалоқ 7 ойлик, вазни 970 грам, бўйи 36 см. инфекция хавфи ўрта оғир даражада, ўта кам вазнли чала туғилган бўлган. У шифокорларнинг муолажаларига қармасдан вафот этган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатиган. Тергов ҳаракатларини Шароф Рашидов туман ички ишлар бўлими олиб бормоқда.
Тасодифий хабарлар
Яқин соатлар ичида коронавирусга чалинганлардан кўра икки баравар кўп бемор тузалди
Россияда кўпхотинликка рухсат берувчи фатво бекор қилинди
Ўзбекистонда йил бошидан бери қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилмоқда?
ЖЧ-2022. Аргентина финалда! Хорватия йирик ҳисобда мағлуб этилди
Алламжонов ва Мирзиёева АҚШ элчисидан нима сўради?