Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 3 июнь куни соат тахминан 15:30ларда, Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи фуқаро, 22 ёшли Н.Ё. ўзининг 11 май куни туғилган 23 кунлик чақалоқ фарзандини қонунга хилоф равишда Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Н.И.га 3.000.000 сўмга сотишга келишган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Н.Ё. чақалоғини сотиб, ушбу келишилган пулларни Навоий шаҳридаги “Навоий” жоме масжиди ёнида олган вақтида, ўтказилган тезкор тадбир натижасида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Н.Ё.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Украинада урушнинг еттинчи куни қандай ўтди? (фоторепортаж)
«Бир куни оёғини синдириб, уйга бир оёқда сакраб келган». Лола Каримова-Тиллаева отасини хотирлади
ИИБ “Диндорларга қарши қатағон Наманган вилоятида давом этади” номли хабарга муносабат билдирди
iPhone’да фирибгарларга қўл келувчи жиддий муаммо топилди
Вазирлик ДХХ хабарини рад этди: «Жиҳодчилар» орасида маҳалла раиси бўлмаган