Фарғоналик отахон Эргашали Шокиров бир неча ўн йиллардан буён Ҳаж зиёрати учун маблағ жамғариб юрган эди.
Отахон маблағларини Катта Фарғона канали устида замонавий ва мустаҳкам кўприк қуриш учун сарф қилди.
Гап шундаки, Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Қумариқ маҳалла фуқаролари йиғини аҳолиси бир неча ўн йиллардан буён қишлоқни кесиб ўтган Катта Фарғона каналининг нариги томонига ўтиш учун қийинчиликларга учраётган эди. Аллақачон ўз умрини ўтаб бўлган кўприкнинг қурилганига эса 38 йил бўлди. Фуқаролар канал ёқалаб ҳар куни 5 километр масофани босиб ўтишга мажбур.Чунки тахта кўприкдан мактабга қатновчи болалар орасида канал билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг тез-тез бўлиб туриши одатий ҳолга айланиб қолганди.
manba: aniq.uz
Тасодифий хабарлар
Ҳабиб ва Гэтжи қачон жанг қилиши маълум бўлди
Анжелина Жолининг қизи ўз жинсини ўзгартиришга қарор қилди
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанчага етгани маълум бўлди
ИИВ вазири ўринбосари ва департамент бошлиғига жиноят иши қўзғатилди
Мактаб таъмири учун ота-оналар пул тўламайди - ХТВ