Карантинда олий таълим муассасаларида онлайн таълим олиб борилиши муносабати билан тўлов-шартнома суммасини қайта кўриб чиқиш билан боғлиқ масала кун тартибида турибди.
Талабалар шартнома нархларини қайта ҳисоблашни, харажатларни инвентаризациялашни сўрашяпти. ОТМларнинг тўлов-шартнома харажатларини қайта калькуляция қилиш вақти келмадими?
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест маркаси масъуллари иштирок этган тадбирда тўлиқ маълумот берилди.
– Талабалар ўз фикр билдириши, ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиши бу жиноят эмас, балки бу уларнинг ҳуқуқи, – дейди Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов. – Албатта, бу каби фикр билдириш, таклиф қолдириш, ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиш, муносабат билдириш каби масалалар учун вазирлик томонидан taklif.edu.uz сайти ва ҳар бир олий таълим муассасаси ректорининг телеграм гуруҳлари ташкил этилган. Айнан ана шу каналлар орқали талабалар ҳам, ота-оналар ҳам, ўқитувчилар ёки, умуман барча фуқаролар ҳам ўз таклифларини билдиришлари ва муносабатларини қолдиришлари мумкин. Бу каби тушунмовчиликлар айнан қайси олий таълим муассасаси, йўналиш ҳақида кетаётгани аниқ айтилса, биз бу борада ёрдам берамиз. Бу йил контракт миқдорини ўзгартириш режада йўқ.
Шунингдек, Президентга мурожаат портали pm.gov.uz да ҳам «Таълим, фан ва маданият» бўлими орқали мурожаат қилишлари мумкин. Буларнинг барчасига вазирлик ёки мурожаат қилинган бошқа орган томонидан расмий жавоб қайтарилади.
Агар мана шу расмий ва қулай йўлларидан фойдаланмай, бошқа йўл орқали талабалар ҳаракат қилган бўлса ва кимнингдир тўсиғига учраган бўлса ҳам, бу тўсқинлик қилувчи орган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эмаслигини қайд этилди.
Тасодифий хабарлар
Ўқитувчилардан “комиссия” учун пул йиғган директор ишдан кетди
Тошкентда ички кийимлар дўконидаги реклама баннерини танқид қилган йигит жаримага тортилди
Хотин-қизлар учун 500 та давлат гранти берилади
Наманганда деразадан улоқтирилган чақалоқлар воқеасига гувоҳлар изоҳ берди (видео)
Прокуратура ходими гувоҳномасини сохталаштирган шахснинг қилмиши фош бўлди