Суд қарори билан “Sevimli” телеканали Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1771-моддаси (Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш)га мувофиқ жаримага тортилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Билдирилишича, муаллиф Р. Худойбердиевга тегишли мусиқий асарлар “Sevimli” телеканали томонидан бир нечта теленовеллаларда рухсатисиз ҳамда тегишли шартнома тузмаган ҳолда фойдаланилган ҳамда Splay ва YouTube платформалари орқали барчанинг эътиборига етказилган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1771-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1771-моддасининг биринчи қисми билан жарима жазоси тайинланди.
Маълумот учун, қонунчиликка мувофиқ муаллиф ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Чегарадаги ўзбекистонликлар 6 август куни Россиядан чиқиб кетишлари мумкин
Жаҳон банки Ўзбекистонга $142 млн қарз беради
Бўлакларга бўлиниб ёқиб юборилган аёлнинг қотиллари қўлга олинди
Оқилхон Дадабоев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Наманган вилояти бўйича мухбири этиб тайинланди
Хитой Афғонистондаги тартибсизлик айбдорларини “Толибон”га ёрдам беришга чақирди