Ўзбекистонда жорий ҳафта охиригача жазирама кучайиб, ҳаво ҳарорати айрим ҳудудларда 44 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, бугун, 13 июль куни кундузи Ўзбекистон бўйича иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлади, фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 38–41 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 42–44 даражагача бўлади.
Иш ҳафтасининг охиригача иссиқ аста-секин кучайиб боради.
Кундузги ҳаво ҳарорати 41–43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 42–44 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳаво дим бўлиб, 23–28 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 28–33 даража атрофида бўлади.
Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Жорий йилнинг 13–14 июль кунлари айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
13 июль куни Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Жорий йилнинг 13–14 июль кунлари ҳаво ҳарорати 38–40 даража, 15–17 июлда 40–43 даража, кечалари эса асосан 25–28 даража бўлади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда террор ташкилоти тарафдорлари ушланди. Улар орасида хусусий ОТМ эгаси ҳам бор (видео)
Россияга қарши санкциялар зарари ўзбек сўмига юкланяптими? Марказий банк изоҳ берди
Эрон ва Исроил ўртасида сулҳ кучга кирди
Натижаларни эълон қилиш бошланди
Namanganda gaz ballonidan foydalanishda ehtiyotsizlikka yo‘l qo‘ygan fuqaroning uyi yonib ketdi