YouTube платформасининг Ўзбекистонда реклама даромади кўриш (монетизация) хизмати ёқилиши таҳлили тақдим этилди.
YouTube монетизацияси 108 та давлатда ёқилган бўлиб, Марказий Осиё давлатларидан фақат Қозоғистонда мавжуд.
Ўзбекистонда креатив индустрия соҳасига оид 9,6 минг корхонада 84 минг нафар ходим фаолият кўрсатмоқда. Креатив иқтисодиётнинг умумий иқтисодиётдаги улушини 2030 йилгача 5 фоизга етказиш мақсад қилинган.
Монетизация хизмати ёқилиши натижасида Ўзбекистонда маҳаллий реклама бозори ҳажми ошади. 2024 йилда реклама бозори 2,1 трлн сўм бўлиб, 29 фоизи - рақамли рекламага тўғри келади (20 фоиз - ташқи реклама, 51 фоиз - телерекламалар).
Монетизация натижасида маҳаллий блогерларнинг даромади йилига 30-50 млн долларга етиши мумкин. Янги контент яратувчилар сони ошиб, креатив саноат ривожланади.
Тасодифий хабарлар
Президент Рамазон Ҳайити муносабати билан афв эълон қилди
БАА президенти Халифа ибн Заид Ал-Нахайян вафот этди
Россияда мигрантлар масалалари бўйича янги идора тузилди
Ўзбекистонда 6та божхона пости тугатилади
Registon maydonida “Sharq taronalari”ga tayyorgarlik boshlandi (foto)