Москва биржасидаги савдо бошланишида рублнинг долларга нисбатан қиймати кескин пасайиб кетди. Унга кўра, бир АҚШ доллари 69 рублдан қимматроқ баҳоланган бўлса, евро курси 78,5 рублга тенг бўлиб турибди.
Охирги марта бундай кўрсаткич бир ҳафта олдин қайд этилган эди. Шунингдек Россиянинг асосий индекслари қиймати ҳам қуламоқда. Мосбиржа индекски 1,59 фоизга, РТС эса 2,35 фоизга пастлаган.
Россия валютасининг қадрсизланиши АҚШдаги вазият билан боғлиқ. Америкада рекорд даражада нефт захираси жамлангани хабар қилингач, нефт нархи яна пастлай бошлади. Сорт Brent'нинг бир баррели 40 долларга баҳоланган бўлса, WTI 38 доллардан пастга тушган.
Боз устига Федерал захира тизими прогнозларига кўра ишсизлик ошгани ва ЯИМ ишлаб чиқариш пасайгани айтилмоқда. Бу эса сармоядорлар томонидан турли ишончсиз валюталардан кўра долларга кўпроқ эътибор берилишига олиб келди.
Эслатиб ўтамиз, ҳафта бошида ОПЕК+ аъзолари июл ойида нефт қазиб чиқаришга максимал чеклов киритишга келишиб олгач, рубл қиймати охирги уч ойда илк марта кўтарила бошлаган эди. Аммо энди рублнинг қиймати яна пастлай бошлади.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда эҳтиёжмандларга ажратилган арзон уннинг қопига 15 минг сўм қўшиб сотган маҳалла раиси қамалди
20 ёшли йигит эҳсон қутисини ўғирлаб кетди
Махсус хизматлар Байденга Россияга “ҳужум” уюштиришни таклиф қилди
«Толибон»нинг бош етакчиси ўзгардими?
Давлатобод туманида ҳарбий хизматчилар учун янги уй-жойлар фойдаланишга топширилди