АҚШ разведкасининг “сотқини” Россия паспортини олди

АҚШ разведкасининг “сотқини” Россия паспортини олди

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини олди. Бу ҳақда бугун, 2 декабрь куни ТАСС агентлигига унинг адвокати Анатолий Кучеренага таяниб хабар берди. 

“Ҳа, у [паспорт] олди. Қасамёд қабул қилди”, дейди у Сноуден Россия фуқароси паспортини олганми, деган саволга жавоб бериб. 

Адвокат, шунингдек, Сноуденни бир кун олдин кўрганини ва унинг аҳволи яхши эканини қайд этган. 

Сентябрь ойи охирида Россия Федерацияси Президентининг фармони эълон қилинди, унга кўра АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуденга Россия фуқаролиги берилди

2017 йилда Сноуден ва америкалик спортчи ва блогер Линдси Миллс Москвада турмуш қуришди. Кучеренанинг айтишича, Сноуденнинг рафиқаси ҳозирда Россия фуқаролигини олиш учун ариза топширмоқда.

2013 йилда Сноуден Америка ва Британия разведка агентликларининг электрон кузатув усуллари, шунингдек, улар ўз фуқароларининг шахсий маълумотларини бир-бирига ўтказиши ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди. 

Сноуден, шунингдек, ушбу мамлакатлар разведка хизматлари хорижий давлатлар раҳбарларининг музокараларини ноқонуний тинглаш билан шуғулланаётганини очиқлади. АҚШ расмийларининг таъқибларидан қочиб, у бир қатор давлатлар, жумладан Россия ҳукуматига бошпана сўраб мурожаат қилди. 2014 йилда у Россия Федерациясида биринчи яшаш учун рухсатномани, кейинроқ эса – Россия ҳудудида чексиз қолиш ҳуқуқини олди.


×