Филиппинда полиция карантин қоидасини бузган фуқарони отиб ўлдирди.
Бу ҳақда 6 апрель, душанба куни “Independent” нашри хабар берди.
Отишма мамлакат жанубдаги Насипит шаҳрининг назорат-ўтказиш пунктида содир бўлган. Маст бўлган 63 ёшли эркак тиббиёт ходимларнинг карантин чекловларига риоя қилиш тўғрисидаги изоҳларидан сўнг шифокорлар ва полицияга ҳужум қилган.
“Гумонланувчи шифокорнинг ниқоб тақмаганлигини учун огоҳлантирганидан кейин жазава тушган, қўпол сўзлар ишатган ва охирида шифокорга ҳужум қилган”, дейди полиция вакили.
Шундан сўнг полиция қурол ишлатган ва фуқарога ўқ узаган. Бу мамлакатда полиция карантин қоидаларини бузгани учун фуқарони отиб ташлаган биринчи ҳолат.
Тасодифий хабарлар
Қирғизистон элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади
"Ҳижоби ечтирилган аёл": Чирчиқда аёл терроризм таъсирига тушиб қолганлиги маълум бўлди
Иссиқ кунларда муздек сув ичиш қандай касаликларга олиб келади?
Шавкат Мирзиёв академик Саттор Турсунмуҳамедов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
"Nexia"ни олиб қочган 25 ёшли қиз қўлга олинди