UFC супер юлдузи Конор МакГрегор жангчилик фаолиятини якунлаётганини навбатдаги маротаба эълон қиляпти. У "Твиттер"да шундай мурожаaт қолдирди:
“Салом дўстлар, мен жанглардан кетишга қарор қилдим. Ажойиб хотиралар учун барчага раҳмат! Қандай ажойиб саёҳат бўлди! Бу суратда Лас Вегасда чемпионлик жангларимдан биридаги ғалабамдан кейин онам билан биргаман. Орзуингдаги уйни танла Магс, сени яхши кўраман. Нимани кўнглинг истаса ўша сеникидир ❤️”.
"Шахсий фикримни билдириб ўтсам, бу навбатдаги пиар юриш. У кетмайди. Аввалги сафарлар ҳам кетаман деб кетмаган. Кетса аввал берган ваъдалари устидан чиқмаган бўлади. Шу сабабли унинг мухлисларига хотиржам бўлишни маслахат бера оламан", дейди спорт шарҳловчиси, журналист Даврон Файзиев ўзининг "Телеграм"даги каналида.
Тасодифий хабарлар
Юлдуз Усмонова масаласи ёпди-ёпди бўлди...ми? Сўз ИИББ расмийси Сайфутдиновага
Энди айримлар учун электр кундузи арзонлашиб, тунда қимматлашади
Бош прокуратура «MY5»да намойиш этилган яна бир видеолавҳаси юзасидан баёнот берди
Ямалга “Барселона”да янги рақам берилади
Ўзбекистонда коронавирус май ойида бутунлай тугаши прогноз қилинди