Давлат солиқ қўмитаси истеъмолчиларни ҳамкорликка чақирмоқда.
Хабарда айтилишича, агар истеъмолчилар ҳамкорлик қилмоқчи бўлса:
?чек бермаслик;
?банк картаси орқали тўловни қабул қилишни рад этиш;
?банк картаси орқали тўлов амалга оширилганда маҳсулотни қиммат сотиш;
?маркировкаланиши керак бўлган маҳсулотни маркировкасиз сотиш ва шу каби солиқ ҳуқуқбузарликларига дуч келганда дарҳол Солиқ мобил иловасининг“Солиқ ҳамкор” бўлими орқали мурожаат қолдириши лозим.
Бунда мурожаатчи хизмати учун мукофотланади. Яъни, йўлланган мурожаат солиқ органлари томонидан ўрганилиб, ўз тасдиғини топган тақдирда ҳуқуқбузардан ундирилган жариманинг 20 фоизи мукофот сифатида истеъмолчига тақдим этилади.
“Ҳурматли истеъмолчилар, ҳуқуқбузарликка қарши курашиб, яширин иқтисодиётни қисқартиришга, ҳалол тадбиркорлик ва юрт ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг”, - дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Андижонда 18 ёшли хавфли рецидивист қўлга олинди
Сирдарёда қўлга олинган фоҳиша ИИБ ходимига пора беришга уринди
Ўзбекистон аҳолиси табиий газдан қанча қарзи борлиги очиқланди
Фарғонада ота хотини ва икки боласининг қотилига айланди
Ўзбекистонлик зиёратчи аёлларга равзага кириш чеклови ўрнатилгани ростми?