Европада ҳар 17 сонияда бир киши коронавирусдан вафот этяпти. Ҳар куни мазкур ҳудудда ўртача 4,5 минг киши ҳаётдан кўз юммоқда, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бўйича минтақавий директори Ханс Клюге онлайн-брифингда.
«Европа ҳудудида ҳар 17 сонияда бир инсон COVID-19 туфайли оламдан ўтяпти. Биз ҳар сафар нотўғри маълумотларнинг тарқалишини тўхтатиш, коронавирусни инкор этишга қарши курашиш бўйича тавсияларни бажаришга қарор қилсак, COVID-19дан одамлар ҳалок бўлишининг олдини олишга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз», — деди у.
«Ҳозирги вақтда Европада COVID-19 туфайли ҳар куни ўртача 4,5 минг киши вафот этяпти. Ҳамма астойдил ҳаракат қилса, умумий карантин жорий этилишининг олдини олиш мумкин», — дея таъкидлади Клюге.
Унинг сўзларига кўра, ниқоб тақиш панацея эмас, бироқ у инфекция тарқалишига қарши курашда ниҳоятда муҳимдир. Бошқа эҳтиёт чоралари билан бир қаторда ундан ҳам фойдаланиш зарур.ЕВРОПА
Тасодифий хабарлар
Общее количество смертей от COVID-19 в Узбекистане превысило 1500
ЖССТ парранда гриппининг одамларга юқиш хавфи юқорилигидан огоҳлантирди
iPhone эгалари зудлик билан iOS тизимини янгилашга чақирилди
Ўриндиқ остига яширилган хотира карталари фош этилди
14 та фаолият тури бўйича монополиялар тугатилади