9 июнь куни тахминан соат 22:40 да Қўшкўпир тумани “Иттифоқ” маҳалласида яшовчи 20 ёшли Ҳ.О. дугоналари Д.А., Л.М., М.М., Д.К. билан биргаликда яшаш уйига келаётган бўлган. Шу вақтда олдидан 31 ёшли С.Д. бошқарувидаги Nexia русумли автомашина келиб тўхтаган ва ундан шу маҳаллада яшовчи К.Д., Р.Д, ва О.Д. тушиб, “Сен нима учун ўғлим ва келинимни турмушини бузиб, бузғунчилик қилиб юрибсан” деб ҳар хил сўзлар билан ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказган. Бу ҳолатни шу ерда бўлган С.Д. ўзининг уяли телефон аппаратига видеотасвирга олиб турган.
Аниқланишича, Х.О. шу маҳаллада яшовчи К.Д.нинг ўғли С.Д. билан 2016 йилдан буён яшаб келаётганлиги, ҳозирда бир нафар фарзанди борлиги аниқланган. Хозирда тергов давом этмоқдаю
Тасодифий хабарлар
Telegram гуруҳли видеоқўнғироқлар пайдо бўлиши ҳақида хабар берди
Ўзбекистондаги банк жаримага тортилди
«Ёшларимизнинг ҳулқ-атвори, юриш-туриши, тарбияси мени безовда қилмоқда» – Президент
"Namanganliklar uz"даги мурожаатдан сўнг, қурилиш назорат инспекцияси оёққа турди
Турин политехника университети олдидаги жанжалда бир талаба вафот этди