Наманган шаҳар Уйчи кўчаси жойлашган 13-кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли вакиллари «Мукаммал қурилиш саноат сервис» МЧЖ томонидан қурилган, барпо этилаётган ушбу уйларда таъмирлаш ишлари якунланмагани, подездлари таъмирланмагани, бинонинг ҳовлисида катта чиқиндихона мавжудлиги юзасидан "Namanganliklar uz" каналида мурожаат жойланди.
Мурожаат юзасидан Наманган вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси ходимлари томонидан ўрганиш олиб борди.
Ўрганиш жараёнида кўп қаватли турар жой биносида зиналар тўлиқ таъмирланмагани, деворларда пардозлаш ишлари охирига етмаганлиги ва вақтинчалик ковланган чуқурликни чиқиндихона қилинганлиги кўрилди.

Ҳозирги вақтда бино ушбу бино назорат инспекциясидан рўйхат ўтказилган, лекин қурилиш монтаж ишларида камчиликлар борлиги, ободонлаштириш ишлари охирига етказилмаганлиги ва болалар майдончаси қурилмаганлиги учун инспекция томонидан объектдан фойдаланишга рухсатнома берилмаган.
Инспекция ходимлари аниқланган камчиликлар юзасидан қурувчига қонунчиликда белгиланган тартибда камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилиб, чиқиндихона кўмдирилиб, муаммо бартараф этилди.

Бу ҳақида Қурилиш назорат инспекцияси матбуот хизмати "Namanganliklar uz"га маълум қилди.
Тасодифий хабарлар
Алишер Усмонов дунё бойлари рейтингида кўтарилди
Олимлар коронавирусни йўқ қилишга қодир ҳаво фильтрини яратди
Ўзбекистонда ёғ, гўшт ва картошка импортига берилган солиқ имтиёзи муддати узайтирилади
Ўзбекистонда нега электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда?
«Uzbekistan Airways» Буюк Британияга бораётган йўловчи ва саёҳатчиларга эслатма берди.