Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан “Universalbank” АТБга нисбатан молиявий жарима қўлланилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “Universalbank” АТБ томонидан эълон қилинган “Сармоя 25” номли омонат тури рекламасида ушбу омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 25 фоизни ташкил этиши ҳақида ахборот берилганлиги кузатилган.
Мазкур реклама бўйича банкнинг расмий веб-сайти ўрганилганда, банк томонидан таклиф этилаётган “Сармоя–25” омонатнинг шартларига кўра, омонатнинг муддати 18 ой бўлиб, йиллик фоиз ставкаси 22 фоизни ташкил этиши, фоизлар ҳар ойда тўланиши ва капитализация қилинмаслиги ҳолати маълум қилинган. Бундан ташқари омонат тури юзасидан бошқа муҳим маълумотлар (омонат муддати, омонат киритишнинг энг кам миқдори ва бошқалар) берилмаганлиги ҳолатлари аниқланган.
Юқоридагиларга кўра, Қўмита махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “Universalbank” АТБга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилган.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилган.
Тасодифий хабарлар
Африка Миллатлар кубоги. Бронза медаллари Нигерияга насиб этди
Тез тиббий ёрдам хизматидаги лоқайдлик, сансоларлик ва масъулиятсизлик кўринишларга асло тоқат қилиб бўлмайди
COVID-шифохонада чиққан ёнғинда 10 киши ҳалок бўлди
Наманганда пластик карта орқали пора олган божхоначи ушланди
Россия бир кунда 10 миллион долларлик газни шунчаки ёқиб юборяпти