Интернет тармоғида 18 ёшли талабанинг вафоти тўғрисида хабар тарқалди. Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ баёнот берди.
Маълум бўлишича, 25 ноябр куни Турин политехника университетининг дарвозаси ёнида бир нечта ёш йигитлар учрашишган. Келишмовчилик натижасида 18 ёшли A.Р. (талаба эмас) 18 ёшли Ш.Р.нинг (Турин политехника университети талабаси) юзига мушт билан урган.
Зарба натижасида Ш.Р. ерга йиқилган ва етган шикастлар оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми («Қасддан баданга оғир шикаст етказиш») бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчи қўлга олинди, тергов давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
ММА жангчиси Акмал Ҳожиев АҚШда шифокорни ўлдириб қўйди
ДТМ абитуриентлардан йиғиб олган 53 миллиард сўм пулини нимага ишлатмоқчи?
Трампнинг бош маслаҳатчиси Ўзбекистонда туғилгани маълум бўлди
Исроил яна Ғазода ёрдам кутаётган одамларга ҳужум қилди
Ўзбекистон фуқаролари Россия томонидан урушга жўнатилаётгани ҳақидаги маълумотга муносабат билдирди