Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 27 декабр куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Президент бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали ёт ғояларнинг кириб келаётганлиги, унга қарши тура оламизми йўқми деган саволларга ижобий жавоб йўқлигини танқид қилди. Улар орқали ёшларнинг тарбияси, ҳулқ атворига салбий таъсир этаётганлиги ҳавотирли вазият эканлигини таъкидлади.
“Мени жиддий ўйлантираётган яна бир муҳим масала бор. Бу ёшларимизнинг ҳулқ-атвори, юриш-туриши, тарбияси билан бевосита боғлиқ. Қайси вазир, ҳоким туриб менга айтади “мен 10-15 кунда, 1 ойда, 1 йилда бир марта коллективимда, бутун тизимда вилоятдаги ёшларни йиғиб муҳокама қиламан” деб ким мақтана олади? Ҳеч ким, ҳеч қачон. Ҳаммамиз айтамиз ёшлар куч, ғайрат, қудрат деб. Қачон биз улар билан маслаҳат қиляпмиз? Нима эмиш вақтимиз йўқ. Вақтимиз бўлмаса эртага ким бу ёшлар билан шуғулланади? Бугун буни айтмасак эртага кеч бўлади”, – деди Президент.
Шунингдек, учрашувда Президент энди вилоят, туман ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари ёшлар билан мунтазам учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглашлари мажбурият эканлигини алоҳида таъкидлади.
“Ёшлар билан учрашув энди хоҳиш билан эмас, мажбурий бўлади” – деди Шавкат Мирзиёев.
Ҳоким ва мутасаддилар энди ёшларнинг муаммоларини тинглаб маҳаллий кенгашда ҳар ойда бир марта ҳисобот беради ва ечими бўйича алоҳида ишлайди. Йил якунида эса раҳбарлар фолиятига ана шу мезон бўйича ҳам баҳо берилиши таъкидланди.
Тасодифий хабарлар
Метрополитен қурилишида ҳалок бўлганлар сони 6 нафарга етди
Песков Украинага ракетага қарши қурол бериш нимага олиб келишини айтди
Malibu ҳайдовчиси чақирган сохта ходимлар ЙПХ инспекторларига таҳдид қилди
Қирғизистон ҳудудининг 1 қаричи ҳам бошқа давлатга берилмайди – Жапаров
Тўрақорғон туманида қаровсиз қолдирилган автомашина тунаб кетилди