Бугун Наманган вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг 2 нафари Россиядан Қозоғистон орқали келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 3 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Соғайганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (3 нафари Наманган шаҳридан, 2 нафардан Наманган ва Янгиқўрғон туманларидан). Улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг кичиги 15 ёш.
Вилоятда шу пайтга қадар 207 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 214 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2254 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Тасодифий хабарлар
Шамол, ёмғир, қор... "Ўзгидромет" яқинлашиб келаётган об-ҳавонинг кескин ўзгариши ҳақида хабар берди
Ғазо Рамазон ойини қандай қаршилади?
Ўзбекистонга Россиядан яна совуқ ҳаво кириб келади
Huawei Ўртачирчиқдаги мактабга хитой тилини ўрганиш учун ажратилган синфхоналарни янгилашда ёрдам берди
Доллар кескин пастлади