Жорий йил 26 февралдан бошлаб, Бирлашган Араб Амирликларига кираётган йўловчилар учта амалдаги ҳужжатдан бирини тақдим этишлари керак. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, Бирлашган Араб Амирликлари шаҳарларига кириш қоидалари ўзгарган. 26 февралдан бошлаб йўловчилар мамлакатга кириш учун учта амалдаги ҳужжатдан бирини тақдим этишлари керак:
ЖССТ ёки БАА томонидан тасдиқланган эмланганлик (2 доза) тўғрисидаги сертификат;
COVID-19 тестининг манфий натижаси (амал қилиш муддати 48 соат);
йўловчининг 1 ой ичида COVID-19 дан тузалиб кетганини тасдиқловчи тиббий маълумотнома (соғайган санаси ва БААга келган санаси).
Юқорида кўрсатилган барча сертификат/ҳужжатлар инглиз ёки араб тилларида чоп этилиши ва QR-кодига эга бўлиши керак.
Юқоридаги талаблар бажарилмаган ҳолда, йўловчилар ҳаво кемаси саҳнига қўйилмайди.
Тасодифий хабарлар
“ХАЛИМБОЙ” ким эканлиги маълум бўлди
«Нима учун Абдулла Ариповни ёнимда олиб юришимни биласизми?» — Президент
«Инвестиция визаси» эгаларига 10 йиллик яшаш гувоҳномаси берилади
Тошкентликларнинг сувдан қарзи 124 миллиардга етди
Дунёдаги энг кучли смартфон тақдим қилинди (фото)