Мактабларда янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади, вақтинча ёпилган мактаблар учун теледарслар ҳам йўлга қўйилади.
Халқ таълими вазирлиги 6 сентябрдан дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланишини маълум қилди.
Вазирлик маълумотига кўра, фақат қуйидаги ҳолатлар болани вақтинча таълим жараёнига масофадан жалб этилишига сабаб бўлиши мумкин:
- ўзи ёки оила аъзоларидан бири COVID бўлиб вақтинча даволанишда бўлган ўқувчилар учун;
- ўқув йили давомида ўқитувчи ёки ўқувчилар орасида COVID аниқланиб, вақтинчалик карантинга олинган синф ёки мактаблар учун;
- вақтинча бошқа жойда ўқишни давом эттириш имконияти бўлмаган мактабларнинг ўқувчилари онлайн таълим олишлари мумкин.
Бундай ўқувчилар учун параллель равишда дарслар МТРК телеканаллари орқали “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида бериб борилади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда қизлар мактабда миллий рўмол ва дўппида бўлишига рухсат берилганди.
Тасодифий хабарлар
Месси ЖЧ-2026'да иштирок этадими? Лео жавоб берди
Киев бир неча бор Путинга суиқасд уюштирган, бироқ...
Карантин 15 июнгача узайтирилди. «Яшил» ҳудудларда чекланган тартибда тўй ва маросимларга рухсат берилади
Судлар фаолиятида замонавий ахборот технологиялари жорий этиш ҳуқуқий асоси
Омикрон штаммининг асосий симптомларидан бири маълум қилинди