Наманган вилоятининг Поп туманида 16 май куни Isuzu юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.
Ҳодиса 04:30 ларда А 373 Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг 271-километрида юз берган. 1984 йилда туғилган Д.Э. (эркак) Isuzu юк транспорт воситасини бошқараётиб, йўлнинг пастликка тушиш қисмида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган ва ағдарилган.
Натижада ҳайдовчи Д.Э. ва йўловчилар 2000 йилда туғилган Ш.С. (эркак) ва 1985 йилда туғилган У.Б. (эркак) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
ЙҲХББ томонидан эълон қилинган суратларда юк машинаси ағдарилгач, унга ортилган пиёзлар тўкилиб кетганини кўриш мумкин.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24 апрель куни Поп туманида юк машинаси иштирокида одам ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берганди. Қамчиқ довонида тормози ишламай қолган юк машинаси тоғга бориб урилиши оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этганди.
Тасодифий хабарлар
МАҲАЛЛА ВА СУД ҲАМКОРЛИГИ
Namangandagi tergov hibsxonasida mahkuma to‘satdan vafot etdi. Bosh prokuratura rasmiy ma'lumot berdi
Қашқадарёда 17 ёшли қиз отасини уриб, ўлдириб қўйди
АҚШ Эроннинг ядровий дастурини 2 йилга орқага сурди – Пентагон
Россиядан Тошкентга жўнатилган 7 цистерна бензин ўғирлаб кетилди