Фуқароларнинг банк пластик карталаридан пулларини ўғирлаганлик учун жазо оғирлаштирилади. Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришларни киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бугун, 9 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 169-моддалари (ўғрилик) банк пластик карталардан пул маблағларини ўғрилик йўли билан талон-торож қилганлик учун оғирлаштирувчи ҳолат сифатида жавобгарликни белгиловчи янги норма билан тўлдирилмоқда.
Таъкидланишича, ҳозирги кунда пластик карточкаларидан пул маблағларини ўғрилик йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари Жиноят кодексининг 169-моддаси билан малакаланади.
Қайд этилишича, кўп ҳолларда фуқароларнинг банк пластик карточкаларидан оз миқдорда талон-торож қилганларга Жиноят кодекси 169-моддасининг 1-қисми билан айб эълон қилинади. Бу ўз навбатида, айбдор шахсларга нисбатан етарлича жазо чораларининг қўлланилмаётганига, уларнинг ахлоқан тузалиш йўлига ўтмаётганига, такроран жиноий фаолият билан шуғулланишига олиб келмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 15 йилдан бери қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди
НАМАНГАНДА ХАЛҚАРО «ГУЛ БАЙРАМИ» ҚАЧОН ЎТКАЗИЛАДИ?!
Тезкор: Юлдуз Усмонова устидан суд бошланиш арафасида
Самарқандда бир ёшга ҳам тўлмаган ўғлини ўлдирган ота узоқ муддатга қамалди
Қозоғистон ядро қуроли бўйича дунёга чақириқ билан чиқди