Ижтимоий тармоқларда «Ғузорда 17 ёшли қиз ўз отасини ўлдириб қўйгани айтилмоқда» номли хабар тарқалган.
Жорий йилнинг 18 август куни соат 07:00 ларда Ғузор тумани, Пастқовчин қишлоғида яшовчи марҳум Х.Ш. яшаш уйи дарвозахонасида вафот этган ҳолда топилган.
Аниқланишича, марҳум Х.Ш. спиртли ичимликка ружу қўйиб, вояга етмаган қизи Қ.О.нинг ошхонада ишлаб топган пулини олиб спиртли ичимлик истеъмол қилиб келган, шуни оқибатида ота ва қиз ўртасида юзага келган жанжал туфайли Қ.О. ўзини ҳимоя қилиш мақсадида отасининг бош қисмига ёғоч бўлаги билан бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган, Х.Ш. қизини ҳақорат қилишда давом этавергач, Қ.О. отасини маст ҳолда уйдан чиқиб кетмаслиги учун унинг қўл-оёғини сим билан боғлаб, яшаш уйидан чиқиб кетган.
Сўнгра, шу куни соат 19:30 ларда уйига қайтиб келиб, отасини қўл-оёғини ечиб, шу жойнинг ўзига кўрпа-тўшак ва ёстиқ тайёрлаб уни ётқизиб, уйда қолишдан қўрққанлиги сабабли, дугонаси Р.Д.нинг уйида тунаб қолган.
Эртаси куни соат 05:00 ларда уйига келганида отасининг вафот этганлигини кўриб, қўшниларига хабар берган.
Ҳолат юзасидан Ғузор туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 102-моддаси (эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Фарғонада мактабга рўмол ўраб келган қизнинг тарафини олган эркак 10 суткага қамалгани айтилмоқда
1.000 АҚШ доллари инсон ҳаётига зомин бўлди
Ҳажга борган 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди
Мадуро иши бўйича иккинчи суд мажлиси якунланди
Аҳоли ваъдасини бажармаган ҳокимни машинага боғлаб, шаҳар бўйлаб судради (ВИДЕО)