АҚШнинг Эрон ҳудудидаги ядровий объектларга уюштирилган зарбалари мамлакат ядровий дастурини 1-2 йилга орқага сурди. Бу ҳақда Пентагон вакили Шон Парнелл “Reuters” нашрига берган интервьюсида сўз очди.
“Биз уларнинг дастурини 1-2 йилга орқага суриб қўйдик. Бу яхши натижа бўлди”, деган АҚШ вакили.
Парнеллнинг сўзларига кўра, бу баҳони АҚШ Мудофаа вазирлиги берган ва унга АҚШнинг иттифоқчилари ҳам қўшилмоқда.
Бироқ CNN телеканали олдинроқ разведка манбаларига таяниб, АҚШ зарбалари Эроннинг ядровий дастурини тўлиқ йўқ қилмагани, уларнинг дастлабки баҳосига кўра, ҳужум фақат Эроннинг атом бомбаси яратишини бир неча ойгина кечиктиргани ҳақида ёзганди.
Манбага кўра, АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги зарбаларидан сўнг таҳлил олиб борган ва шундан кейин АҚШ Мудофаа разведкаси бу баҳони берган.
Оқ уй эса CNN эълон қилган бу маълумотларни рад этиб, бу “Президент Дональд Трампни обрўсизлантиришга қаратилган уриниш” деб атаган.
Тасодифий хабарлар
КХДРда илк бор севги ҳақида сериал намойиш этилди
Россияда 120 нафар мигрант депортация қилинди
Энергетика соҳасида сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга чора кўрилади
Энди зўравонликка учраганлар бепул даволанади
Geoaxborot, telemeditsina va avtomatik tashxis — superkompyuterning yana qanday imkoniyatlari bor?