Россиядан Тошкентга жўнатилган 7 цистерна АИ-95 маркали бензин 30 январь куни ўғирлаб кетилди.
Маълум бўлишича, фуқаро Б.С. Ш.Д., Д.И. ва бошқа шахслар билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктирган. Улар Россиянинг Орск шаҳри нефтни қайта ишлаш заводидан Тошкент шаҳри Сирғали 5-даҳасида жойлашган МЧЖ хорижий корхонасига юборилган 7 та цистерна вагонга юкланган АИ-95 маркали бензин махсулотларини ўғирлашни режалаштирган. Вагонларнинг тепа қисмидаги люкка ўрнатилган тамғаларни кесиб, люкларни очиб, ўз бошқарувларида бўлган нефть махсулотларини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларига юклаб олиб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур холат юзасидан Б.С ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Президентимиз спортчиларнинг ҳар бир чиқишини кузатиб борди — Танзила Норбоева
Албания Президенти рафиқаси билан Ўзбекистонга келади
Президент ҳоким ва полиция бошлиқларини ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берди
“Қора душанба”. Йирик рус компаниялари Путиннинг қароридан “ларзага келди”
Иккинчи совуқ уруш бўладими? Путин жавоб берди