Наманганда тадбиркордан 5 000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди, дея хабар бермоқда EFFECT.UZʼга Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармасига якка тартибдаги тадбиркор А.Х. мурожаат қилиб, “М.” исмли шахс Наманган шаҳар, “Машад” мавзесидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун 0,3 га ер майдони олиб бериш масаласини ҳал қилиш эвазига ундан 5 000 АҚШ доллари талаб қилиб, аванс тариқасида олдиндан 500 АҚШ доллари беришини сўраётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Тадбиркорнинг ушбу мурожаатида келтирилган важларни текшириш мақсадида, Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда,фуқаро М.Ш. ЯТТ А.Х.дан юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали юқоридаги манзилдан 0,3 га ер майдони ажратиб бериш эвазига 300 АҚШ доллари ва 1,9 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Мактабларда телефондан фойдаланиш тақиқланиши мумкин (Қирғизистон)
Санкцияга учраган россиялик олигарх фаррошга тўлашга пули қолмаганини айтди
Роналду "Ювентус"нинг 60 йиллик рекордини такрорлади
Ҳабиб Нурмагомедов 100 минг долларга сотган футболка Отабек Умаровнинг клубида эканлиги маълум бўлди
Намангандаги сув иншоотини қуриш тендерида 23 та хорижий компания қатнашади