Ўзбекистон элчихонаси ва Миграция агентлиги кўмагида Сербияда оғир моддий аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароси Т.З. элчихонанинг консуллик бўлимига мурожаат қилиб, Сербиядан юртига қайтиш учун ёрдам сўраган.
Унинг айтишича, мазкур вазият Сербиядаги иш берувчининг ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармагани, хусусан, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича келишув шартларига амал қилмагани оқибатида юзага келган. Ўзбекистон фуқароси оғир молиявий аҳволга тушиб қолган ва мустақил равишда Ўзбекистонга қайтиш имкониятига эга бўлмаган.
Шундан сўнг, элчихона томонидан Ўзбекистон Миграция агентлиги билан тезкор ҳамкорлик ўрнатилган. Олиб борилган ишлар ортидан Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мурожаатчи учун бепул авиачипта харид қилинган.
Тасодифий хабарлар
Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар қандай тартибда уй-жой билан таъминланади?
Наманганда ҳомиладор аёл газ баллон портлаш натижасида 70 фоиз қисми куйиб кетди
Россиялик генерални ўлдиришда гумонланган ўзбекистонлик умрбод қамалди
ФВВ қишки мавсумдаги энг катта хавфдан огоҳлантирди
Ikki yil ichida oltin va kumush qazib chiqarish 300 tonnaga etkaziladi