Наманган вилоятининг Поп туманида бир оиланинг уч нафар аъзоси — она ва унинг икки нафар фарзанди пичоқлаб, ўлдирилган. Бу ҳақдаги хабарни Бош прокуратура ахборот хизмати тасдиқлади.
“Дарё” манбасига кўра, қотилликни содир этган шахс марҳумларга қариндош бўлган.
Қайнака ўғли билан укасининг хотини ва 17, 14 ёшли жиянларини пичоқлаб ўлдирган. Муаммога ер талашиш сабаб бўлган, дейди воқеа ҳақида маълумот берган шахс.
Шахснинг қўшимча қилишича, воқеа жойида оиланинг яна бир аъзоси, марҳум аёлнинг қизи ҳам бўлган.
Пичоқлашиш воқеаси содир бўлгач, қиз қўрқиб, яширинган. Бўлмаса, уни ҳам ўлдиришар эди, дейди манба.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, воқеа 9 август куни соат 21:40 ларда содир бўлган.
Поп туманининг “Боён” МФЙ, Боён-3 кўчасида яшовчи фуқаро М.А. исмли аёл қариндошининг яшаш хонадонига бориб, аввалдан мавжуд бўлган мулкий низо сабаб у билан жанжаллашиб қолган. М.Р. аёл қариндоши ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандини пичоқ билан қасддан уриб ўлдириб, воқеа жойидан яширинган, дейилади масъуллар изоҳида.
Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан 2024 йилнинг 10 август куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Келин ва унинг онасини ўлдириш учун «киллер» ёллаган опа-укалар қамоққа олинди
Россияга исириқ олиб келган икки Ўзбекистонлик хибсга олинди
Қашқадарёлик аёл акаси ва поччаси билан бирга эрини уриб ўлдирди (видео)
Президент Муса Ерниязовнинг таъзия маросимида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди
Наманганда ваҳший қотиллик: келин ойиси ва 2 норасидани жами 110 марта пичоқ тиқиб чавақлаб ташлаган эркак умрбодга қамалди