Кеча, 10 сентябрь куни Ўзбекистонда 749 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Афсуски, ушбу ҳолат жорий йил 3 август куни коронавирус қайд этилган 748 нафарлик кўрсаткичдан ошди.
Шу билан бирга, Тошкент вилоятида 4 нафар, Тошкент шаҳрида 3 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Андижон вилоятларида жами 343 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 45 679 нафар бемордан 42 555 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 751 нафар бемордан 439 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Тасодифий хабарлар
UFC Vegas турнири: Холлоуэй рейтингдаги ўрнини мустаҳкамлади
Қўқон ҳокимлиги олдида йўлни тўсган аёллар юзасидан шаҳар маъмурияти расмий баёнот берди
Ўзекистонда 1 млрд сўмлик синтетик наркотик сақлаган “закладчик” ушланди
Бир кечада «Наманган» ва «Тошкент» вилоятларида жами 123 кишида коронавирус аниқланди
Наманган, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳудуди чегараси ўзгаради