Наманган вилоятида яна 11 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Уларни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг барчаси Намангандан (9 нафари Наманган шаҳридан, Учқўрғон ва Наманган туманларидан 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 4 нафари эркак, 7 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 67 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда. Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.
Вилоятда шу пайтга қадар 61 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 72 нафарни ташкил этмоқда.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1028 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонлик таэквондочилар 3 та йирик турнирда иштирок этади
Икки карра Олимпия чемпиони Улуғбек Рашидов дисквалификация қилинди
Президент Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг янги устувор йўналишларини белгилаб берди
Наманганда ҳали туғилмаган фарзандини сотмоқчи бўлган аёл ушланди
Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди