Наманган туманлараро маъмурий суди раиси томонидан Наманган давлат университети Юридик факультети талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирда, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда Тараққиёт стратегиясида белгиланган устивор вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2022 йил 29 январь куни “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субьектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти тушунтириб ўтилди.
Мулоқотда маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлик субьектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари ва конуний манфаатлари самарали ҳимоя қилиш ҳисобланиши ҳақида эканлиги талабаларга тушунтириб ўтилди.
Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.
Озоджон Зиявитдинов,
Наманган туманлараро маъмурий судининг раиси
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон хукумати чет элдаги фуқаролар учун чартер рейслар жадвалини эълон қилди
Жээнбеков истеъфога чиқса, Президент ваколатлари кимга ўтади?
Наманганда ижтимоий тармоқ фаоллари боқувчисини йўқотган оилаларга 70 тонна кўмир тарқатди
Ўзбекистонда олимлар коронавирусга қарши вакцина яратиш устида тадқиқотлар олиб бораётгани маълум бўлди
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг тўртинчи пакетини тайёрмоқда