Таэквондо бўйича икки карра Олимпия чемпиони, ўзбекистонлик Улуғбек Рашидов антидопинг қоидаларини бузгани учун мусобақалардан икки йилга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Халқаро допинг-тест агентлиги (ITA) хабар берди.
ITA маълумотига кўра, Рашидов охирги бир йил ичида уч марта ўзининг жойлашуви ҳақида маълумот бериш қоидаларини бузган. Бу эса антидопинг қонунчилиги бузилиши ҳисобланади, чунки спортчининг тест топширишдан бош тортганига тенг баҳоланади.
Унинг дисквалификация муддати жорий йил 13 майдан 2027 йил 12 майгача ҳисобланади. Спортчининг 2025 йил 3 февралдан буён эришган барча шахсий натижалари бекор қилинди. Улуғбек Рашидовнинг ўзи ҳам бу четлатишга рози бўлган.
Маълумот учун, Улуғбек Рашидов – -68 кг вазн тоифасида 2020 ва 2024 йилларда Олимпия чемпиони, 2022-йилги Осиё ўйинлари ва Осиё чемпиони, Жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланади. У Ўзбекистон таэквондо тарихидаги ягона Олимпия олтин медали соҳиби бўлиш билан бирга, бутун таэквондо тарихида эркаклар ўртасида икки карра Олимпия чемпиони бўлган ягона спортчи ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Навоий кўчасида ишкал: жанжалнинг жабрини «Матиз» кўрди
Толибон аёлларни омма олдида қамчилади
Наманганда хотини пулини олиб қўяётган эр уни қўрқитиш учун ИИБга ёлғон хабар берди
Туркия қор ва ёмғир исканжасида
“Бу экологик жиноят”. Депутатлар Мурод Назаровнинг таклифига қарши чиқди