Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида истиқомат қилувчи 32 ёшли аёл ҳали туғилмаган, беш ойлик боласини 1000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган пайтида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи томонидан қўлга олинди.
Қайд этилишича, ҳомиладор аёлнинг уч нафар фарзанди бўлиб, тўртинчи болани дунёга келтиришни истамаган. Кейинчалик у ушбу туғилажак зурриёдини сотиш эвазига даромад топиш илинжида бўлиб, туғилажак фарзандини сотиб олиши учун ўзи яшайдиган тумандан талабгор топади. Бунинг эвазига эса бир хонали уй олиб беришини талаб қилган.
Бола олмоқчи бўлган фуқаро уй олиб бериш учун моддий имкониятлари чекланганини айтиб, ушбу талабни рад этган. Кейинчалик бола 1000 АҚШ долларига баҳоланган. Аёл туғилажак боласига 500 доллар пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон фуқаролари 2020 йилда 15 триллион сўм даромад солиғи тўлади ─ Молия вазирлиги
Раҳбарларга хизмат автомашинаси сотиб олишда чекловлар ўрнатилади
"Толибон" Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди
Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги қўшимча кучларни тўлиқ ортга қайтарди
Тезликни оширган автобус ҳайдовчилари ишдан ҳайдалди