Қашқадарёда ички ишлар ходимлари “гоп-стоп” (йўлтўсарлик, босқинчилик – таҳр.)га чиққан уч кишини қўлга олди. Уларнинг ёнидан пневматик тўппонча, бир дона электрошокер қурилмаси топилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Гап шундаки, жорий йилнинг 25 декабрь куни соат 16:30 ларда Чироқчи тумани “Қарши-Самарқанд” автомобиль йўли четида 27 ёшли У.Л. Matiz русумли автомашинасида таниши билан гаплашиб ўтирганида, уларнинг ёнига Nexia-2 русумли автомашина келиб тўхтайди. Ушбу автомашинадан уч нафар номаълум шахслар тушиб, “ёрдам керак эмасми, сизни бир дақиқага мумкинми, гапимиз бор”, деб уни ўзларининг автомашинасига миндирадилар. Сўнг уни “пистолет”, “электрошокер” қурилмаси ва чопқи пичоғи билан қўрқитиб, ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, унинг ёнида бўлган 1 миллион 820 минг сўм, 701 АҚШ доллари пулларини, бир дона нархи 2,5 млн сўмлик Samsung A22, бир дона 700 минг сўмлик iPhone 5s русумли телефони, автомашинасига ўрнатилган бир дона нархи 100 АҚШ доллари бўлган Т99 русумли видеорегистратори, бир дона нархи 70 минг сўмлик 8Гб флешкасини ва икки дона нархи 10 минг сўмлик ўт олдиргич (зажигалка)ни тортиб олиб ҳодиса жойидан яширинишган.
Олиб борилган тезкор-қидирув натижасида ушбу жиноятни 20 ёшли Ж.Э., 21 ёшли Р.О. ва 24 ёшли А.С. содир этгани аниқланиб, улардан бир дона пневматик тўппонча (ўқлари ва газ балончалари билан), бир дона электрошокер қурилмаси, бир дона Т99 русумли видеорегистратор, бир дона Samsung A22 ва бир дона iPhone 5s русумли телефон аппаратлари, 1 миллион 196 минг сўм пуллар, бир дона рюкзак сумка ҳамда бир жуфт қўлқоп ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ж.Э., Р.О. ва А.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланганлар.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовни хотирасига ҳурмат бажо келтирди
Янги коронавирус – "Дельта" анча хавфли эканлиги аниқланди
Ўзбекистонлик дзюдочи Элбек Абдуллаев 4 йилга дисквалификация қилинди
Ёш ўзбекистонлик қиз ўгай отасининг зўрлагани ва шилқимлиги ҳақида айтиб берди
Россия ва Украина музокаралар тўхтатилганини маълум қилди