Мамлакатимиздаги ҳақиқий вазиятни сохталаштириб талқин қилаётган, аҳоли орасида ваҳима келтириб чиқаришга қаратилган, фуқаролар тотувлигини бузиш ва вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатган ижтимоий тармоқлардаги 33 та аккаунт аниқланган. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов маълум қилди.
Қайд этилишича, ИИВда Бош прокуратура ҳамда бошқа мутасадди органлар билан биргаликда аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни, шунингдек, фуқаролар тотувлигини бузиш, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган барча қилмишларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган.
Бугунги кунга келиб, ишчи гуруҳ томонидан коронавирус ҳақида ҳақиқий вазиятни сохталаштириб талқин қилаётган, аҳоли орасида ваҳима келтириб чиқаришга қаратилган, фуқаролар тотувлигини бузиш ва вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатган ижтимоий тармоқлардаги 33 та аккаунт аниқланган. Улардан 25 таси хорижий мамлакатлардаги фойдаланувчиларга, 8 таси эса Ўзбекистон фуқароларига тегишли. Ҳозирда ушбу фуқароларнинг шахси аниқланиб, тегишли терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, вирусга чалинган ҳамда карантинда бўлган фуқароларнинг шахсларини оммага тарқатган икки нафар фуқаро аниқланиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчилар томонидан сохта ва асоссиз маълумотларни тарқатаётган 13 нафар фуқаро аниқланиб, уларнинг тўққиз нафари билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Тўрт нафарининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунда белгиланган тартибда жазо чоралари кўрилади.
Тасодифий хабарлар
Қайнисинглисига болта билан ҳамла қилган шахсга ҳукм ўқилди
Оқилхон Дадабоев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Наманган вилояти бўйича мухбири этиб тайинланди
Ўзбекистондаги жоме масжидларда 6 майдан таровеҳ ва жума намозлари ўқилиши ростми?
Яна бир йигит онлайн қимор сабаб жонига қасд қилди
Боғча мансабдорлари йил бошидан бери 1,3 тонна гўштни “еб юборган”