Бугунги кунда «Ucell-Namangan» минтақавий офиси 856 мингдан ортиқ абонентга хизмат кўрсатиб келмоқда. Ҳар куни фронт-офислар 200-250 нафарга яқин мижозларни қабул қилади.
«Ҳозирги кунда вилоятда интернет хизматлари сифатини яхшилаш борасида ишлар олиб борилмоқда. Куни кеча Тўрақўрғон тумани марказида, Косонсой туманидаги қишлоқда 4G интернетини ишга туширдик. Маҳаллий аҳоли бундан ўз миннатдорчилигини билдиришяпти. Албатта, бундай изҳорлар катта куч бағишлайди ва биз фақат олдинга қараб интиламиз», — дейди «Ucell-Namangan» минтақавий бўлими директори Даврон Тожибоев.
Шаҳарнинг ҳар бир ҳудудида, чекка жойларда қулайлик яратиш учун дилер шохобчалари очилган. Наманган вилоятида ҳозирда 325тадан ортиқ дилерлик нуқталари мавжуд. Хизматлари сифатини янада яхшилаш учун сотув нуқталари савдо вакиллари томонидан мунтазам равишда назорат қилинади ва операторлар билан ўқув ишлари олиб борилади.

Карантин пайтида Наманган офисида барча профилактик чоралар-тадбирлар кўрилмоқда. Ҳар бир ходимга антисептик воситалари, ниқоблар, қўлқоплар, ҳимоя кийимлари кунда индивидуал равишда тарқатилади.
«Биз абонентларимиз ҳақида қайғурамиз» — дейди Ucell ходимлари.
Тасодифий хабарлар
Россияда Марказий Осиё фуқаролари учун виза режимини ўрнатиш таклиф қилинди
Мусулмонлар учун масжидлар очилади, фақатгина…
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Ҳайдар Алиев қабрини зиёрат қилди
Ўзбекистон аҳолиси 129 йилда қарийб 10 баробарга кўпайди
Ўзбекистонда йил охиригича KIA`нинг энг замонавий автомобиллари ишлаб чиқарилади