Колорадо университетининг бир гуруҳ олимлари кўпинча эркаклар коронавирус зарраларини юқтиришини аниқладилар. Бунга ўпканинг ўзига хос тузилиши таъсир қилади. Бу ҳақда 6 декабрь, душанба куни CBS телеканали хабар берди.
Мутахассислар 75 киши иштирокида тажриба ўтказишган. Олимлар эркаклар, аёллар ва болаларда ажралувчи сўлак миқдорини таҳлил қилишди. Бунда беморлар қўшиқ куйлашган ёки баланд овозда гапиришган.
Натижада, машинасозлик кафедраси профессори Жон Волькенс таъкидлаганидек, катталар болаларга қараганда кўпроқ зарралар ажратиши аён бўлди.
«Эркаклар кўпроқ зарралар ажратишининг сабаби шундаки, уларнинг ўпкаси каттароқ. Овоз баландлиги товуш аппаратига қанча энергия сарфлашини кўрсатиб беради», – деди олим.
Унинг сўзларига кўра, бу энергия танадан ажраладиган кўп миқдордаги зарраларга айланади. Улар эса ўз навбатида вирус ташийди. Волькенс хулосасига кўра, дам олиш жойлари, барлар, спорт майдончалари ва концерт заллари энг хавфли ҳудудлар бўлиб, у ерда одамлар баланд овозда гаплашади ёки қўшиқ куйлашади.
Тасодифий хабарлар
Трамп Хитойга боради. У Путин билан учрашиши мумкин
Geoaxborot, telemeditsina va avtomatik tashxis — superkompyuterning yana qanday imkoniyatlari bor?
Наманганда 6,1 млрд сўмлик бюджет маблағлари сарфланишида қоида бузилиш аниқланди
Сайёр савдо нуқталари орқали кийим-кечак савдосига рухсат берилади
Ака ўгай укаларини чопиб ташлади. Укалардан бири вафот этди