Аввалроқ, Қозоғистоннинг Шимолий-Қозоғистон вилоятидаги еттита туманда юқори патогенли парранда гриппи тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўтган бир суткада вилоят ҳудудида 180 минг парранда шу вирусдан ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Ҳозирда паррандачилик фремалари ишчилари даромадсиз қолиши хавфи юзага келган.
“Яна 30-40 минг бош парранда ўлиши кутиляпти. Ғозлар деярли қолмади. Бир неча кунда ўн минглаб парранда ҳалок бўлди. Биз касаллик тарқалмаслиги учун чуқур қазиб, ёқиб, чуқурни тупроқ билан ёпиб, уларни йўқ қилишга уриняпмиз”, дейишган Бишкул паррандачилик фабрикасида.
Парранда гриппи сабабли Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Шимолий-Қозоғистон вилоятига борган. Идорадагилар Костанай, Шимолий-Қозоғистон, Павлодар ва Оқмўла вилоятларида эмлаш ўтказишни ваъда қилган.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, парранда гриппи жуда кам ҳолларда одамга ўтади.
Тасодифий хабарлар
“Омикрон” штамми дунёнинг 77 мамлакатида аниқланди
Наманганда автобусни ичида ўғирлик содир этилди
Ҳалимахоним жиноий иш очилиши, уйининг тортиб олиниши ва Юлдуз Усмонованинг ўғли ҳақида нималар деди?
Муҳаммадзокир Маматхонов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди
Эртага айрим жойларда ёмғир ёғади