Chevrolet Cobalt автомобили ёз фасли охиригача қайта сотувга чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда “Дарё” маълум қилди.
Ўзбекистонда Cobalt автомобили сотуви учун шартномалар тузиш 2022 йил декабрда тўхтатилган. Бироқ мазкур автомобилни ишлаб чиқариш жорий йилнинг январь–май ойларида ҳам давом этган. Статистика агентлиги ҳисоботига қараганда, ўтган 6 ой ичида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль Cobalt бўлган — қарийб 39 минг 264 дона.
Яқинда компания вакили ишлаб чиқарилаётган автомобиллар қаерга “кетаётгани” тўғрисида “Дарё”га маълумот берганди.
“Ишлаб чиқарилаётган автомобиллар эски тузилган шартномалар бўйича етказиб берилмоқда. Навбатлар камайгач, сотув шартномалари қайта тикланади”, — деган у.
UzAutoMotors 1 июль куни навбатдаги баёноти билан чиқиб, Асакадаги заводда модернизация ишлари бошлангани сабабли автомобиль ишлаб чиқариш вақтинча тўхтатилишини маълум қилди. Бу орқали оммага автомобиль ишлаб чиқариш қувватлари оширилиши билдирилди. Хусусан, компания мазкур модернизация жараёнидан кейин Chevrolet Cobaltъни йилига доимгидан 30 минг дона кўпроқ ишлаб чиқаришга ваъда берди.
“Дарё” мухбири компаниядаги манбаси билан боғланиб, Cobalt сотуви қачон бошланиши ҳақида сўради. Манбанинг маълум қилишича, август ойи якунида Cobalt автомобили сотуви бошланиши мумкин.
Ҳозирча заводдаги модернизация жараёнлари қанча вақт давом этиши, автомобиль ишлаб чиқариш қачондан бошланиши номаълум. Шуниси аниқки, Асака заводидаги таъмирлаш ва янгилаш ишлари автомобиллар нархига таъсир қилмайди
Тасодифий хабарлар
Шайх ҳазратлари нега Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган эди?
Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси этиб тайинланди
Ўзбекистон ва Эрон имтиёзли савдони йўлга қўймоқчи
"NAMANGAN CITY" ҚУРИЛИШИ БОШЛАНМОҚДА У МАНАШУНДАЙ КЎРИНИШДА БЎЛАДИ (видео)
Афғонистондан Польша фуқароларини эвакуация қилаётган самолётлар Навоийга қўнмоқда